Дефектология
Дефектология (лот. дефеcтус -нуқсон ва ...логия) — жисмоний ва руҳий нуқсонли болалар ривожланишининг психофизик хусусиятларини ўрганиш, уларга махсус таълим-тарбия бериш, ундаги нуқсонларни йўқота бориш қонуниятларини ўрганувчи фан. Кўр ва кўзи ожиз, кар ва қулоғи оғир, ақли заиф, таянч-ҳаракат аппа-ратида нуқсони бор, нутқ камчилигига эга бўлган болалар Д. фани объек-тидир. Шунга кўра Д. 4 алоҳида соҳага бўлинади: сурдопедагогика (кар ва қулоғи оғир болаларни ўқитиш, тарбиялаш усулларини ўрганади), тифлопедагогика (кўр ва кўзи ожиз болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини тадқиқ этади), олигофренопедагогика (акли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қонуниятларини ишлаб чиқади), логопедия (нутқ камчиликлари бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш назарияси ва амалиёти билан шуғулланади). Дастлаб сурдопедагогика ва тифлопедагогика пайдо бўлган (1770-йил карлар учун Испанияда, 1784-йил кўрлар учун Парижда махсус муассаса очилган). Кейинчалик логопедия ва олигофренопедагогикага асос солинган. Нуқсонли ва психофизик камчилиги бор болаларнинг руҳий қонуниятларини ўрганувчи махсус психология, шунингдек, таълимтарбия бериш, нуқсонларни тузатиш, тиклаш воситаларини ишлаб чиқувчи сурдотехника ва тифлотехника ҳам Д.га киради. Д. анатомия, физиология, патофизиология, неврология, невропатология, эшитиш, кўриш ва нутқ па-тологияси, мактаб гигиенаси, умумий ва педагогик психология, пед., тил-шунослик, болалар психологияси ва б. фанлар билан узвий боғланган. Д.нинг асосий вазифаси нуқсонли болаларни аниклаш, ташҳис усулларини ишлаб чиқиш, улар учун махсус ва мужассамлаштирилган таълимтарбияни ташкил этиш, ақлий ва жисмоний камчиликларни йўқотиш воситаларини излаб топиш, амалда қўллаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий фойдали инсонлар қилиб етиштиришдан иборат.
Ўлкамизнинг буюк аллома, шоир ва мутафаккирлари, хусусан Ибн Сино, Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Навоий, Амир Темур ва б. Д.ни изчил ва атрофлича муайян йўналишда ўрганмаган бўлсалар ҳам, ўз асарларида дефектологик ҳолатларнинг акс этиши, намоён бўлиши, ривожланиши, ўзгаришлари тўғрисида қимматли фикрлар билдиришган. Ўзбекистонда Д.нинг илмий-назарий, методик ва амалий тадқиқртлари билан Г. Ш. Айтметова, Е. Д. Гордиенко, Л. Р. Мўминова, Р. Шомахмудова, Ғ. Шоумаров ва б. шугулланган. Жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларни жамиятга фойдали кишилар қилиб тарбиялаш учун Ўзбекистонда махсус мактабгача тарбия муассасалари, махсус мактаблар, махсус интернат мактаблар мавжуд. Тошкент педагогика университетинннг пед. ва дефектология факултетида махсус мактаб ва муассасалар учун дефектолог кадрлар тайёрланади (1967-йилдан).
Лола Мўминова.
Адабиёт[edit | edit source]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |