Летаргия
Летаргия (юн. летҳаргиа — унутиш) — патологик уйқу, одамнинг ухлаётгандек ҳаракациз ҳолати; бунда ҳаёт белгилари ниҳоятда сусаяди. Оғир ҳолларда нафас сусайиши, томир уриши сезилмаслиги, турли таъсиротларга реаксия бўлмаслиги кузатилади. Тўсатдан рўй бериб, бир неча соатдан бир неча кунгача (баъзан ойлаб) давом этиши ва ўз-ўзидан йўқолиши мумкин. Л.да хотира қисман сақланади. Истерия, камқонлик умумий дармонсизликда, кучли ҳаяжонланишдан кейин учрайди. Л. бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларининг ҳаддан ташқари тормозланиши туфайли рўй беради. Л. ҳаёт учун хавф туғдирмайди. [1]
Манбалар[edit | edit source]
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |